Фабио Каннаваро: "Осиё Кубогида натижа учун курашамиз"

Sherzod Nurmatov
12 май 2026, 18:17
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида 2027 йилги Осиё Кубоги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогидаги гуруҳимиз жуда қизиқарли ва кучли рақиблардан иборат. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий синов бўлиб, максимал эътибор ва тайёргарликни талаб қилади.

Менинг асосий амбицияларимдан бири — Осиё Кубогини ютиш. Биз бу мақсад йўлида бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионати биз учун тажриба майдони бўлса, Осиё Кубогида эса натижа учун курашамиз”, – деди италиялик мутахассис.

7.jpg


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia