The Athletic: Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имконияти – 1%

Оқил Абдубарноев
26 июн 2026, 18:40
The Athletic нашри Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида қайси терма жамоаларнинг плей–офф босқичига йўл олишига доир статистик тахминларни эълон қилди.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси жой олган "K" гуруҳидаги ҳолат ҳам батафсил таҳлил қилинган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Португалия, Колумбия ва ДР Конго жамоалари билан бир квартетда кураш олиб борадиган вакилларимизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари ҳозирча гуруҳдаги энг паст кўрсаткичда баҳоланмоқда.

Вакилларимизнинг 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритиш эҳтимоли бор-йўғи 1% деб баҳоланган.

Жамоамизнинг гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, энг яхши натижага эга учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей–оффга йўл олиш эҳтимоли – 1%. Аммо 3-ўринни эгалласа-да, мусобақа билан хайрлашиш эҳтимоли анча юқори – 31%.

Компьютер таҳлиллари Ўзбекистоннинг гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаш эҳтимолини энг юқори – 69% даражасида тахмин қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic