UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  3 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  4 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2

Евро-2024. Албания муросасиз кечган баҳсда Хорватия билан жанговар дуранг қайд этди Янгиликлар

Евро-2024. Албания муросасиз кечган баҳсда Хорватия билан жанговар дуранг қайд этди

Евро-2024 мусобақаси 2-туридан ўрин олган Хорватия – Албания баҳси ниҳоясига етди.

Муросасиз кечган баҳсда жамоалар дурангга рози бўлишди – 2:2.

Евро-2024

"B" гуруҳи. 2-тур

Хорватия

Андрей Крамарич - 74', Клаус Гьясула - 76'

Чемпионат Европы. Группа B . 2-тур

19/06/2024, 18:00

2
:
2
Тугади

Албания

Кязим Лячи - 11', Клаус Гьясула - 90'

Стадион: Volksparkstadion, 46784 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
46'  Марсело Брозович (Марио Пашалич)
46'  Ловро Майер (Лука Сучич)
69'  Бруно Петкович (Анте Будимир)
74'  Андрей Крамарич
74'  Анте Будимир
76'  Клаус Гьясула
84'  Иван Перишич (Борна Соса)
84'  Андрей Крамарич (Мартин Батурина)
87'  Ивица Ивушич
11'  Кязим Лячи
11'  Ясир Асани
64'  Ясир Асани (Таулянт Сефери)
72'  Кязим Лячи (Клаус Гьясула)
77'  Эльсеид Хюсай
85'  Рей Манай (Мирлинд Даку)
85'  Юльбер Рамадани (Арбер Ходжа)
90'  Мирлинд Даку
90'  Клаус Гьясула
90'  Клаус Гьясула

Хорватия – Албания 2:2  

18.00, «Фолькспаркштадион»

Голлар: Крамарич 74', Гьясула автогол 76' – Лячи 11', Гьясула 90+5'

Бош ҳакам: Франсуа Летексье (Франция)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сирил Мугнье, Меҳди Рамуни (иккиси – Франция)

VAR: Вилли Делажо (Франция)

AVAR: Жером Брисар (Франция), Бастиан Данкерт (Германия)

Тўртинчи ҳакам: Сандро Шерер (Швейцария)

Хорватия – Ливакович, Юранович, Сутало, Гвардиол, Перишич (Соса, 84), Модрич, Брозович (Пашалич, 46), Ковачич, Майер (Сучич, 46), Крамарич (Батурина, 84), Петкович (Будимир, 69).

Албания – Стракоша, Хюсай, Жимшити, Айети, Митай, Лячи (Гьясула , 72), Байрами, Рамазони (Хожа, 85), Аслани, Асани (Сефери, 64), Манай (Даку, 85).

Огоҳлантиришлар: Хюсай (76), Даку (90+4), Гьясула 90+8.


Фантастик баҳс якунига етди! 

90+8. Яна Гьясула катта саҳнада! У тактик фоль учун огоҳлантирилди. 

90+5. ГОООООООЛ! Даҳшат! Автогол муаллифи Гьясула мувозанатни тиклади 2:2! Унинг яқин масофадан берган зарбасини Ливакович қайтара олмади, ҳимоячилар рақибни бўш қолдириб катта хато қилишди. 

90+4. Даку қўпололик учун сариқ карточка олди. 

90+3. Зарбааа! Мирлинд Дакунинг яқин масофадан берган зарбаст ҳимоячиларга тегиб қайтди. Албания ҳужумда бор кучини бериб ҳаракат қилмоқда.

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Уууух! Доминик Ливаковичдан супер-сэйв! Хожанинг пастки бурчак томон йўллаган зарбасини хорватияликлар посбони қайтарди.

88. Зарбааа! Тиниб-тинчимас Лука Модричнинг кучли зарбаси хавфли, аммо ноанич чиқди. 

87. Албания рақиб жарима майдончаси томонда вазият яратишга уринмоқда.

85. Албанияда 2 та ўзгариш: Рамазони ўрнига Хожа, Манай ўрнига Даку майдонга туширилди.

84. Хорватияда 2 та алмаштириш: Перишич ўрнига Соса, Крамарич ўрнига Батурина тушди.

80. Иван Перишичнинг яхши узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди.

76. Хюсай ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

76. ГООООООООЛ! Сучичнинг зарбасидан сўнг захирадан тушган Гьясула тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди – 2:1!

74. ГОООООООЛ! Будимирнинг қулай пасидан сўнг Крамарич ҳимоячининг оёқлари орасидан зарба йўллаб, дарвозабонни чалғитди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1!  



72. Албанияда алмаштириш: Лячи ўрнига Клаус Гьясула ўйинни тугатиб қўяди.

69. Хорватияда ўзгариш: Петкович ўрнига Будимир баҳсни давом эттиради. 

67. Зарбааа! Қарши ҳужумга ўтиб кетган Албаниянинг ҳужуми зарба билан якун топди. Байрамининг зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

65. Ўйин тўхтатилди. Сутало тўп учун курашда Манайдан жабр чекди.

64. Албанияда алмаштириш: Асани ўрнига Сефери ўйинга қўшилди.

63. Аслани дарвозани нишонга олишга уринди, Ливакович ўз ўрнида! 

63. Албания ҳимояда "автобус" қўйиб олган, бу кўп ҳолларда яхшиликка олиб келмайди. 

61. Зарба! Иван Перишичнинг олисдан берган зарбасидан кейин Стракоша тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

57. Айтишларича, учрашувни кўриш учун стадионга 46784 нафар томошабин келган.



55. Яна ҳимоядан ҳужумга пас етиб келди – Асанига, бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди.  

53. Зарбааа! Ковачичнинг кучли зарбаси рикошет орқали Стракошага қулай тарзда етиб борди.  

52. Йошко Гвардиол чап қанотда икки ҳимоячи қуршовида қолди, унга нисбатан бироз қўполлик бўлганди, аммо ҳакам бурчак зарбаси эмас, эркин зарба берди.

50. Зарбааа! Сучичнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Стракоша қайтаришга эришди. 

50. Узоқдан Рей Манай томон узатма етиб келди, бироқ албаниялик ҳужумчи офсайдда қолган экан. 

47. Иван Перишич Асанига нисбатан қоидани бузди. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Хорватияда 2 та ўзгариш: Брозович ўрнига Пашалич, Майер ўрнига Сучич туширилди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозира ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Хорватия бўлим сўнгида хавфли ҳужум уюштирганди, бироқ Крамарич бу вазиятда рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани маълум бўлди.

45+1. Зарба! Рей Манайнинг зарбасини Хорватия посбони ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

37. Модричнинг узатган тўпини дарвозабон қайтариб юборди. Иккинчи темпда давом этган ҳужум хавфли тус олмади.


36. Крамаричга нисбатан қўполлик ишлатилди. Хорватия рақиб жарима майдончасига яқин жойдан жарима зарбасини амалга оширади.

31. Ууух! Яна бир ҳужум Албаниядан! Кристьян Аслани дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади, дарвозабон қайтариб юборди!

29. Зарба! Эльсеид Хюсайнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

25. Иван Перишич ҳужум вақтида рақибга нисбатан фоль ишлатди.

22. Рей Манай Суталога нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам ҳуштагини чалди.

20. Уууух! Хорватиянинг узоқ давом этган ҳужуми Брозовичнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. У тўпни зарба йўналишини кимдир ўзгартиради деган мақсадда тепганди. 

19. Иван Перишич ичкарига пас узатди. Яхши узатма, бироқ ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

15. Зарба! Байрами жарима майдончаси ичида қулай позицияга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. Албания бурчак зарбасига эга бўлди.

11. ГООООООООЛ! Асанининг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Лячи бош билан зарба бериб, дарвозабонни ожиз қолдирди – 0:1!



9. Лука Модрич жарима зарбаси орқали тўпни ичкарига оширди, аммо ҳимоячилар тўпни жарима майдончаси ташқарисига чиқариш юбордилар ва Албания қарши ҳужум ташкил қилиб кўрди – Байрами катта тезликда олдинга ўтди, бироқ Юранович тўсиғига учради. 

7. Йосип Юрановичнинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

4. Крамарич катта тезликда олдинга ўтиб кетаётган Рамазонини йиқитишга мажбур бўлди, кечиктирилган фоль. 

1. Учрашувга старт берилди!

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+5   
19 июн 20:24:45
Hakan Chalxanoglu
Албанлар ва турклар кейинги боскичга чикишига тилакдошмиз, харкалай диндошларимиз!
+5   
19 июн 18:21:25
Baburjan
Олға Мусулмонлар
+4   
19 июн 20:02:29
yuventus champion
Алишер Узаков спорт каналидаги тутириксиз шархловчилардан зу́р Даврон Файзиев Хайрулла Хамидовдан ташкари
+3   
19 июн 18:32:22
barselona7
Модрич, Брозович, Перишич каби жамоа етакчилари аллақачон 30 дан ўтган айниқса Модрич салкам 40 да. Вақт ўтяпти Хорватия қарияпти янги авлод эса уларни ўрнини боса олмаяпти. Авлодлар алмашинуви нотекис боряпти. Биринчи турдаёқ билинганди иккинчи турда ҳам давом этяпти. Ҳали вақт бор бир нима қила олар аммо бу Хорватия узоққа бормайди.
+2   
19 июн 20:00:03
yuventus champion
Супер у́йин супер шарх. Евродаги Энг зу́р у́йин хозирча
+2   
19 июн 19:59:23
Pedri_16
Molodes Albaniya Xorvatlarni mazasini qochirib qóydiyu g'alaba qozonishi ham mumkin edi hujum zór ekan Albaniyada
+2   
19 июн 18:43:53
Абдугаффор . N
Албанияга омад!! 2 чи голниям кутиб коламиз!!!
+2   
19 июн 18:26:22
Fc Milan20
Jamoani oldinga tortadigan Modrich, Perishich, Kramarich, Brozovichlar qarigan. Shu uchun bu oldingi Xorvatiya emas
+1   
19 июн 19:58:48
Fc Milan20
Hakam tomonidan qo'shib berilgan daqiqalar daxshat bo'lib ketti. Shu daqiqadagi o'yin Yevro-2024 dagi hozircha eng yaxshisi bo'ldi
+1   
19 июн 19:37:08
Музаффар Махмудов
Алишер Узоқов битта жамоага ён босмай шарҳласа бўларди...
   
19 июн 23:26:16
Аваз Худойқулов
Брозович олдин жамоа лидерларидан бири эди, хозир осиёда ўйнаяпти, барибир европа билан осиёни савиясини солиштириб бўлмайди, хохлаймизми йўқми Брозовичда анча пасайиш юзага келганлигини пайқаш қийин эмас, худди шунингдек Перишич ҳам ўзини чемпионатига кучсиз лигага ўтганлиги ўз таъсирини ўтказяпти хорватларни ўйинида, лекин ёши ўтган бўлса ҳам Модрич улардан анча яхши кўринади барибир, барса мухлиси бўлсамда Модрични ўйинини ёқтираман, ақлли ва фойдали футболчи шу ёшда бўлса ҳам
   
19 июн 20:51:17
Рахимов 87
Хорватия гурухда қолиб кетади шекилли
   
19 июн 20:30:11
Tolqinjon Aliyev
АЛБАНИЯНИ ХАММА ФУТБОЛЧИЛАРИ БИР ХИЛ САВИЯЛИ ЭКАН , ЛЕКИН БУ ЧЕМПИОНАТГА ЯХШИ ТАЁРГАРЛИК БИЛАН КЕЛИБДИ.ХОРВАТИЯДА ЁШИ КАТТА ФУТБОЛЧИЛАРНИ АЛМАШАДИГАН ВАКТИ КЕЛИБДИ , БУГУНГИ УЙИНДА АНИК БИЛИНДИ.
   
19 июн 18:19:28
Aziz Mukumov
Xorvatiyaga nima boʻlayapti
-2   
19 июн 21:47:45
Navbahor_muxlislar jamoasi
Sport va dinni aralashtiradiganlarga salomlar.....)))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика