"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд" майсазори бўлакларини 145 евродан сотишни бошлади

Aslanov Jasurbek
23 сен 2026, 23:48
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Олд Траффорд" майсазори бўлакларини шиша кубларда 125 фунт (145 евро)дан сотувга қўйди.

Бу ҳақда манкунианликларнинг расмий сайтида хабар берилди.

Клуб ОАВ маълумотларига кўра, июнь ойида стадион майдони 14 йил ичида илк бор пойдеворигача тўлиқ кавлаб олинган. Майсазорнинг айрим қисмлари тупроғи билан бирга сақлаб қолинган ва шаффоф шиша кубларга жойлаштирилган. Абонемент эгаларига ушбу сувенирни сотиб олиш учун эксклюзив эрта фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед"нинг қарзлари тахминан 1,6 млрд фунтни (1,856 млрд евро) ташкил этиши ҳақида хабар берилган эди.

АПЛнинг бешта ўйинида манкунианликлар беш очко жамғаришди, жамоа турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›