Моратти Мессига "Барселона"дан "Интер"га ўтиши учун 500 млн. евро таклиф қилганини айтиб берди

Aslanov Jasurbek
16 сен 2026, 19:20
"Интер"нинг собиқ президенти Массимо Моратти 2012 йилда "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олишга урингани ҳақида гапириб берди.

"2012 йилда мен ақл бовар қилмайдиган иш қилдим. Мен Мессига 500 миллион евро таклиф қилдим. Ўша пайтлар бу жуда катта сумма эди. Музокаралар учун вице-президентимни Барселонага юбордим. Аммо Месси ҳатто хатни ҳам очмади ва таклиф ҳақида билмади ҳам. У тафсилотларига ҳам эътибор бермасдан буни рад этди, чунки ўзини фаолияти давомида бошқа жамоага ҳеч қачон сотмайдиган ўйинчи деб ҳисобларди.

Месси билан шахсан боғланишга муваффақ бўлдим ва у: "Менга бўлган қизиқишингизни қадрлайман, лекин фаолиятимни "Барселона"да якунлашни хоҳлайман", деди. Унинг сўзлари шундай содда эди. У "Барселона"да қолишни хоҳлади. Мен вазиятни тушундим, лекин уни пул билан йўлдан уришга уриндим — ва бу иш бермади", — деди Моратти сўзларини келтиради Sport.es нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.es