UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

"Эвертон"ва "Рейнжерс" собиқ футболчилари билан кучайган, юлдузли "Ал Ҳилол"дан кубокни тортиб олган "Ал Файҳа" ҳақида Янгиликлар

"Эвертон"ва "Рейнжерс" собиқ футболчилари билан кучайган, юлдузли "Ал Ҳилол"дан кубокни тортиб олган "Ал Файҳа" ҳақида

"Пахтакор" шу кунгача ўз тарихида Саудия Арабистонининг кўплаб жамоаларига қарши майдонга чиққан.

"Ал Ҳилол", "Ал Иттифоқ" номлар аллақачон таниш бўлиб улгурган. "Ал Файҳа" эса бу борада янги рақиб. "Шерлар"нинг бугунги рақиби ҳақида қуйида фикр юритамиз. 

Аль-Фейха

Абдельхамид Сабири - 10', Абдельхамид Сабири - 71'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 2-тур

03/10/2023, 22:00

0
:
2
Тугади

Пахтакор

45'
90'
10'  Абдельхамид Сабири
10'  Рикардо Риллер
18'  Mokher Alrashidi
66'  Султан Мадаш (Mohammed Yahya Majrashi)
71'  Абдельхамид Сабири
77'  Ahmed Ali Al Kassar
79'  Абдельхамид Сабири
79'  Энтони Нвакаэме (Malek Al Abadalmanam)
79'  Абдельхамид Сабири (Rakan Kaabi)
83'  Rakan Kaabi
84'  Abdulrahman Al-Safar (Husein Al Shuwaish)
5'  Diyor Kholmatov
46'  Przemyslaw Banaszak (Михал Кухарчик)
56'  Фаррух Сайфиев
63'  Достонбек Хамдамов (Дильшод Саитов)
68'  Khoziakbar Alidzhanov
72'  Азизбек Тургунбаев (Pulatkhoja Kholdorkhonov)
76'  Sardor Sabirkhodjaev (Kimi Merk)
76'  Diyor Kholmatov (Bekhruz Askarov)
90'  Одилжон Хамробеков

"Ал Файҳа" ҳақида қисқача маълумот

"Пахтакор"нинг бугунги рақиби 1953 йилда ташкил топган. Клуб узоқ йиллар Саудия Арабистонинг қуйи дивизионларида иштирок этиб, 2017/18 йилги мавсумга келибгина Про лигага қайтди. Бироқ 2019/20 мавсумда турнир жадвалида қуйи ўринни эгаллайди ва Биринчи дивизионга йўл олади. Клуб элитага қайтишни узоқ куттирмади ва тушиб кетган йилидаёқ чемпион сифатида Про лигага чиқди. 2021/22 йилги мавсумда Саудия Арабистони "Қирол кубоги" (финалда "Ал Ҳилол" пенальтилар сериясида мағлуб этилди 7:6) ғолиб чиқди. Чемпионатни эса ўтган мавсум 11 ўринда якунлади. 

Жамоани сербиялик Вук Расович бошқармоқда. Мутахассис араб футболи учун бегона ҳисобланмайди. Бу клубга келишидан аввал "Ал Ваҳда", "Ал Дафра", "Ал Файсалий" жамоаларини бошқарган. Унинг қўл остида "Ал Файҳа" Қирол кубогини қўлга киритди.  

"Ал Файҳа" уй учрашувларини Ар-Риёддаги "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳад" стадионида ўтказади. 

Сўнгги ўйини

Жамоа Саудия Арабистони Про лигасининг 8-турида "Ал Иттиҳод"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Мазкур учрашувни германиялик ҳакам Бастиан Данкерт бошқарди. 

"Ал Файҳа" - "Ал Иттиҳод" 0:0

Ҳакам: Бастиан Данкерт


Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган "Ал Фейха" – "Ал Иттиҳод" учрашувини германиялик ҳакам бошқаради

Жамоа ўз сафига кимларни қўшиб олди?

Трансферлар ойнасидан бошқалар сингари топ юлдузларни ўз сафига қўшиб олди, дейиш қийин. Лекин шунга қарамай сифатли футболчиларни олди. Дейлик "Рейнжерс"дан жалб қилинган замбиялик Фашион Сакала Саудия Про лигасида 8та ўйинда 4та гол урди. "Адана Демирспор"дан нигериялик Генри Чуквумека "Эвертон", "Монако", "Галатасарай" жамоаларида тўп тепган. "Фиорентина"дан марокашлик Абделҳамид Сабири ҳужумкор ярим ҳимоячи. Бельгия чемпионати вакили "Стандарт"дан босниялик Гойко Цимирот барча учрашувларда 90 дақиқа ҳаракат қилмоқда. Дарвозабон сифатида эса "Спортинг", "Ноттингем Форест", "Партизан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Владимир Стойкович ҳаракат қилмоқда. 

Янги футболчилар

Аҳмад Ал Кассар ("Ал Файсалий"

Абдулрауф Ал Дуқайл ("Хажер")

Юсуф Ҳақави ("Ал Насср")

Гислан Конан ("Ал Насср")

Метааб Ал Ҳалди ("Ал Қодисия")

Ракан Ал Кааби ("Ал Иттифоқ")

Абдулраҳмон Ал Анази ("Ал Оруба")

Гойко Цимирот ("Стандарт")

Наваф Ал Ҳарти ("Ал Аин")

Абделҳамид Сабири ("Фиорентина")

Генри Чуквумека ("Адана Демирспор")

Фашион Сакала ("Рейнжерс")


Трансфермаркт порталига кўра "Ал Файҳа"нинг бугунги кундаги таркиби 30,30 миллион еврога баҳоланган

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоа 29 баҳсда майдонга тушган.  ("Ал Ҳилол" билан 2020 йилги натижаси бекор қилинган баҳслар киритилган). Уларда 6 ғалаба, 6 дуранг ва 17 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 26 бор ишғол қилиниб, 56 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 7 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

"Ал Аҳли" - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2

"Ал Иттифоқ" - 2:1, 1:0, 0:2

"Ал Иттиҳод" - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2

"Ал Насcр" - 2:2, 0:4

"Ал Ҳилол" - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4, 1:2, 0:0

"Ал Шабаб" - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

"Ал Таъавун" - 1:0, 5:4

ОЧЛни муваффақиятсиз бошлаган икки жамоа қарама-қаршилиги

Илк турда Туркманистонга келган "Ал Файҳа" ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. "Навбаҳор", "Андижон" жамоалари либосида тўп тепган Элман Тагаев томонидан урилган ягона гол мезбонларга 3 очко келтирди. "Пахтакор" эса ўз майдонида "Ал Аин"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Айни пайтда амирликлар гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. "Аҳал" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика