UZ

Сўнгги янгиликлар

03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  0 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  106 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  35 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  39 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради Янгиликлар

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради

Камерун футбол федерацияси президенти Самюэль Это'О Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин жазоирлик блогерни тепгани учун узр сўради.

"Шу йилнинг 5 декабрь куни ЖЧ-2022 доирасида Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин Жазоир термаси мухлиси билан жанжаллашиб қолдим. Ўз хатти-ҳаракатларимни бошқара олмай, ўз номим, шахсиятимга мос келмайдиган муносабатда бўлганим учун барчадан узр сўрайман.

Жазоир томонидан бўлаётган провокацияларга қарши туришга қаттиқ ҳаракат қиламан. 29 март куни Камерун - Жазоир учрашувидан кейин мен кўплаб мухлислар томонидан ҳақоратлар ва айбловларга дуч келяпман. Ушбу жаҳон чемпионати давомида ҳам камерунлик мухлислар бу борада жазоирликлар томонидан таъқиб қилинди.

Ўша учрашувда Жазоир ҳақли тарзда мағлуб этилди, бу спорт принциплари ва қоидаларига мос равишда бўлди.

Жазоир футбол федерацияси томонидан бўлган кўплаб юрисдикция мурожаатларига рад жавоби берилди. Шу сабабли Жазоир ҳукуматидан ушбу носоғлом футбол рақобати боис жиддий фожеа чиқиб кетишини олдини олишини сўраб қолардим.

Барчага тинчлик ва муваффақият тилаб қоламан. Мағлубият умидсизлик дегани эмас. Уни шунчаки ортда қолдириб кетиш керак", - деб ёзади Это'О ўз инстаграмида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика