

Мутахассис 22 ёшли футболчини Испания терма жамоасидаги биргаликдаги фаолият орқали яхши билади — Гави айнан унинг қўл остида 17 ёшида миллий жамоада дебют қилган.

Манбага кўра, ПСЖда Гавига муҳимроқ роль ва унга "Барселона"да етишмаётган мунтазам ўйин амалиёти таклиф қилинади. Париж клуби футболчи учун 40 миллион евродан ортиқ таклиф беришга ҳозирлик кўрмоқда.
Гави "Барселона"да 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум 7 та учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар қайд этмади. Transfermarkt портали испаниялик футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



