

Эфирга узатувчилар учун тайёрланган тендер материалларида айнан ушбу тўхталишлар пайтида реклама сотиш имконияти назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бундай танаффуслар илк бор 2026 йилги жаҳон чемпионатида барча ўйинлар учун ялпи тарзда жорий этилган ва бу ҳомийлардан тушадиган даромадларни ошириш имконини берган эди.
Шунга қарамай, ФИФА 2030 йилги мундиалда мазкур танаффуслардан фойдаланиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидламоқда. Мусобақа асосан Марокаш, Испания ва Португалияда ўтказилади, очилиш маросими доирасидаги учта учрашувга эса Жанубий Америка мезбонлик қилади.



