Элдор Мойлиев: "Университетлар дербиси бўлгани учун ўйинга эътибор юқори бўлди"

Aslanov Jasurbek
10 авг 2026, 20:38
Пролига 14-туридан ўрин олган "Лочин" – "ТерДУ" (2:1) учрашувидан кейин "Лочин" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Учрашув биз ўйлагандан қийин кечди. Бугун университетлар дербиси бўлгани учун "ТерДУ" ҳам бизга яхши ҳозирлик кўрибди. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик, шундан сўнг ўзимизга келиб олишга ҳаракат қилдик. Биринчи тайм жуда иссиқ бўлди, футбол ўйнаш осон кечмади. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда иккита гол уриб ғалаба қозондик. Муҳим ғалаба билан барчани табриклайман.

- Ўйин 17:30га қўйилди. Бошланиш вақтини кечроқ белгилашга нима халақит берди?
- "Геолог" стадионида прожектор стандартга жавоб бермайди дейишди, шу боис ўйин 17:30га қўйилди. Биз ҳам кечроқ қўйишнинг иложи борми деб сўраганимизда "йўқ" деган жавобни олдик.

- Клубда матбуот хизмати штати мавжуд эмас, бу дегани сафар ўйинларига матбуот вакили бормаяптими?
- Бизда матбуот штати бор ҳамда сафар ўйинларига доим олиб кетяпмиз.

- "Лочин"ни 7-8 нафар футболчи тарк этди. Улар ўрнини мос футболчилар билан тўлдира олдингизми?
- Яхши клублардан таклиф тушгани учун уларни ушлаб турмадик. Футболчиларни "Насаф"га, "Шўртан"га бердик. Улардан тушган молиявий таклиф ҳам футболчилар учун яхши бўлди. Ўйинчилар футболдаги фаолият орқали яхши даромад топишни хоҳлашади, бу вазиятни биз тушунамиз. Олган ўйинчиларимиз ҳам ёмон эмас, уларнинг фикрлаши, ўйинга ўзини бериши бизга маъқул келяпти. Асосан ўз жамоаларида захирада ўтирганларни таклиф қилдик. Янгиларнинг жисмоний ҳолатини кўтариб олсак бўлгани. Бундай иссиқда ўйнаш осон эмас.

- Бугун иккита гол урган Ислом Кенжабоевнинг ўйини ҳақида фикрингиз?
- Кенжабоевни ёшлигидан биламан. "Шўртан"да ҳам бирга ишлаганмиз. Унинг сифатларини яхши биламиз, бугун жамоага ёрдам берганидан хурсандмиз. Ислом яхши ўйин кўрсатди, ўз паслари билан ажралиб турди, к

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia