

Учрашув 5 октябрь куни Парижда бўлиб ўтди ва 4:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. 24 ёшли Олисе ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
"Менимча, ўйин охирида жуда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи бўлим анча мураккаб кечди. Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши тўп тепиш доимо оғир. Бироқ кейин ўйинимизни давом эттирдик ва якунда ҳаммаси кўнгилдагидек тугади. Зинедин Зидан ўз ғояларини олиб кирмоқда, биз эса уларга амал қиляпмиз. 4 та учрашувда буни яхши уддаладик ва худди шу тарзда давом этамиз. Мен доим Франция терма жамоаси сафида ўйнашдан бахтиёрман", – деди Олисе.
Аввалроқ Франция Миллатлар Лигасида Туркияни мағлуб этган (1:0), Италия билан дуранг ўйнаган (1:1) ва Бельгия билан яна бир баҳсда ғалаба қозонган эди (1:0).



