UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Гватемалага қарши кечган (7:4) баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув қизиқарли бўлди. Ҳимояда кўп хатога йўл қўйдик ва шу сабабли 4та гол ўтказиб юбордик. Жаҳон чемпионатида эса бундай хатолар кечирилмайди. Бугун ёш футболчиларимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этишди. Мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Меҳнат қилишда давом этамиз. Мураббийлар штаби жамоада катта ўзгаришлар қилди, ёш футболчилар жалб этилди. Мураббийлар штабимиз жуда қаттиққўл(кулади). Тезроқ оптимал ҳолатимизга қайтиб олишимиз керак. Бугун Олимпия терма жамоамиз ҳам ўйин ўтказди. Кейинги баҳсларда уларга омад тилайман. Олимпиададаги спортчиларимизга футзалчилар номидан омад тилайман.

- Гватемала терма жамоасига қарши ҳар доим принципиал ўйинлар бўлади. Ушбу мамлакат вакилларига қарши жуда эмоционал ва курашларга бой ўйинлар ўтказамиз. Бугун ҳам паркетда кўп голлар, эмоциялар, кескин кураш гувоҳи бўлдик. Гватемалага қарши бошқача ёндашувнинг сабаби нимада?

- Яхши савол бўлди. Гватемала терма жамоаси табиатан жуда курашувчан ва жангчи жамоа. Улар охиригача кураш олиб боришади. Сўнгги ўйинимизда ҳам 5:4 ҳисобида қайд этилди. Гватемалада характер бор. Бундай жамоаларга қарши сўнгги сониягача ўйнаш керак. Улар бизга ўйиннинг сўнгги сониясига қадар курашиш кераклигини ўргатган. Гватемалага қарши биринчи маротаба Литвадаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган эдик. Сўнгги дақиқадаги гол сабабли аламли мағлубиятга учрагандик. Шундай ўйинлар бизга кўп нарсани ўргатди. Энди эса, уларни бир неча маротаба мағлуб этдик.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика