Садриддин Ҳасанов: "Мен жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бермоқчиман"

9 июл 2026, 17:34
Садриддин Ҳасанов ҳам янги жамоасига илк бор интервю берди.

"Брага" — бой тарихга эга ва бутун дунёда танилган клуб. Бу мен учун фаолиятимдаги жуда муҳим қадам, ўзимни янада юқори даражада синаб кўриш имкониятидир. Европада ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш — бу улкан масъулият, мен доим буни орзу қилганман. Мақсадим — доимий равишда ўсиб бориш ва жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бериш. Янги лигага иложи борича тезроқ мослашишни ва клуб учун фойдали бўлишни истайман. Биринчи навбатда, мен ўз ўйинимни шакллантиришни ва иложи борича юқори натижаларга эришишни хоҳлайман. Бунинг учун ҳар куни жуда кўп меҳнат қилишим кераклигини биламан, чунки "Брага"да муваффақият қозонишнинг ягона йўли шу. Бор эътиборимни қаттиқ меҳнат қилишга қаратганман ва жамоадошларим билан биргаликда ушбу мавсум ажойиб ўтиши учун қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз".

Ўхшаш янгиликлар


Манба: scbraga.pt