Ди Мария Аргентина терма жамоасига мурожаат қилди

20 июл 2026, 19:00
Аргентина терма жамоаси афсонаси, 2022 йилги жаҳон чемпиони Анхель Ди Мария ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

Жаҳон чемпионати финалида аргентиналиклар қўшимча вақтда Испанияга имкониятни бой беришди (0:1).

"Бутун мамлакат сиз билан фахрланади. Сиз ушбу жаҳон чемпионатида кўрсатган муҳаббат ва характер эвазига юртимиз яна бир бор бирлашди. Сиз аллақачон тарихга кирдингиз, сиз — афсонасиз ва буни ҳеч ким сиздан тортиб ололмайди.

Мамлакатимиз тарихидаги энг яхши терма жамоа. Кетма-кет бешта финал — ва буни ҳам сиздан ҳеч ким тортиб ололмайди.

Барчаси учун катта раҳмат. Сизларни жуда яхши кўраман", — деб ёзди Ди Мария.

Маълумот учун, Лионель Скалони қўл остида аргентиналиклар Америка Кубоги — 2021, Финалиссима — 2022, ЖЧ-2022, Америка Кубоги — 2024 мусобақаларида ғолиб чиқишди ва ЖЧ-2026 финалида мағлуб бўлишди. Ди Мария терма жамоадаги фаолиятини 2024 йилда якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар