"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди

4 авг 2026, 10:20
"Сантос" ҳужумчиси Неймар футболдаги профессионал фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман. "Сантос" билан декабргача шартномам бор, клуб учун қўлимдан келганини қилмоқчиман. Бундан сўнг ўз вариантларимни кўриб чиқаман. Қолиш, кетиш, фаолиятимни якунлаш, ўйнашни давом эттириш... Мен билмайман! Декабргача ҳали вақт бор. Кутамиз ва кўрамиз", — дея Неймарнинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2025 йилда жонажон "Сантос" клубига қайтган эди, унинг шартномаси жорий йилнинг декабрь ойи охиригача амал қилади. 2026 йилда форвард жамоа сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди. "Сантос"дан ташқари, Неймар "Барселона", ПСЖ ва "Ал Ҳилол" клубларида ҳам ўйнашга улгурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano