"Сантос" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзолади

15 сен 2026, 11:00
Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо 2026 йил охиригача "Сантос"га қўшилди.

Бу ҳақда клуб Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Футболчининг охирги жамоаси "Васко да Гама" бўлган эди. Аввалроқ трансфер "Сантос" ҳужумчиси Неймарнинг қўллаб-қувватлаши билан амалга ошгани хабар қилинганди.

34 ёшли Коутиньо фаолияти давомида "Васко да Гама", "Интер" (Милан), "Эспаньол", "Астон Вилла" (Бирмингем), "Ливерпуль", "Барселона" ва Мюнхеннинг "Бавария" клубларида, шунингдек, Бразилия терма жамоасида ўйнаган.

"Футбол қироллигига хуш келибсан, Коутиньо. Олға!" — дейилади клуб хабарида.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 34 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com