

Бу ҳақда Уругвай футбол ассоциацияси президенти Игнасио Алонсо маълум қилди.
Форлан миллий терма жамоада ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқа олмаган Марсело Бьелсани алмаштирди. Форлан келаси йил бошида Жанубий Америка чемпионатида иштирок этадиган Уругвай U20 ёшлар терма жамоасини ҳам бошқаради.
Форлан асосий терма жамоа билан камида март ойигача ишлайди. Уругвай футбол ассоциацияси президентлик сайловларидан сўнг мураббийнинг келажаги ҳақида қарор қабул қилади.



