ПСЖ япониялик футболчи билан музокараларни бошлади

12 июл 2026, 23:51
Франциянинг ПСЖ клуби Япония термаси ва "Парма" жамоаси дарвозабони Зион Судзукини ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракатларни бошлади.

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди. Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар жадал суръатларда давом этмоқда ва 23 ёшли голкипернинг "Парма"ни тарк этиши эҳтимоли анчагина катта.

Италия клуби ҳам эҳтимолий трансферга тайёргарлик кўриб қўйган ва шу боисдан "Ювентус"дан ёш дарвозабон Жованни Даффарани ўз сафига қўшиб олди.

Зион Судзуки ЖЧ–2026да Япония терма жамоасининг асосий дарвозабони сифатида иштирок этди. Японлар 1/16 финалда Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport