

"Буюк жамоалар ҳал қилувчи паллада ўзини намоён қилади. Биз аввалги учрашувлардаги барча жиҳатларни диққат билан таҳлил қилдик ва бугун деярли барча йўналишда мукаммал ўйин кўрсатдик. Аммо бу тўхташ учун сабаб эмас. Ҳар бир жиҳатда янада кучлироқ бўлишимиз мумкин.
1/8 финалда бизни янада кучли рақиблар кутиб турибди. Доимо ўсиш ва ривожланиш — бу бизнинг характеримиз. Бу жамоадан ҳар сафар янада кўпроқ нарса талаб қилинади.
Хорватиями ёки Португалиями? Биз ҳар икки жамоани ҳам жуда яхши биламиз. Кейинги босқичга ким чиқмасин, бунга муносиб бўлади", - деди де ла Фуэнте.



