

“Олтин тўп” учун курашда уч ёки тўрт фаворит бор. Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини ҳисобга олсак, испаниялик футболчи. Масалан, Ламин Ямаль ёки Родри, гарчи иккинчиси жароҳат сабабли ўтган мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборган бўлса ҳам. Килиан Мбаппе ва Лионель Месси ҳам ЖЧда ўзларини ажойиб тарзда кўрсатишди.
ПСЖнинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасини инобатга олсак, фаворитлар қаторига Дембеле ҳам кириши мумкин. Шунингдек, фантастик мавсум ўтказган Олисе ёки Кейнни ҳам қайд этмай бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам бу йил даъвогарлар жуда кўп", – деди Фигу.
Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.



