"France Football" йил мураббийи соврини учун номзодларни эълон қилди

Sherzod Nurmatov
8 сен 2026, 16:43
“France Football” журнали йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу соврин Йохан Кройф номи билан аталади.

Рўйхатга беш нафар мутахассис киритилди: Микель Артета ("Арсенал"), Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси), Унаи Эмери ("Астон Вилла"), Венсан Компани ("Бавария") ва Луис Энрике (ПСЖ).

8.jpg

Ҳисоб бўйича 70-маротаба ўтказиладиган тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ўтган йили мазкур мукофотга Луис Энрике сазовор бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: France Football