

ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси мазкур масала жорий йилнинг 10 сентябрь санасига қадар ҳал қилинишини белгилаб қўйганди. Масала ижобий ҳал этилмаса, “Андижон” футбол клубига кетма-кет икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишига тақиқ қўйилиши бўйича қарор қабул қилинган.
Масала ижобий ҳал этилмагач, тақиқ автоматик равишда кучга кирди. Бу ҳақда “Андижон” футбол клуби 25 сентябрь куни қўмита томонидан хабардор қилинди.
Аввалроқ “Бунёдкор” ва “ТерДУ”га трансфер тақиқи қўйилган эди.



