

Аввалроқ Перес "Барселона"ни ҳакамларни сотиб олишда айблаб, каталонияликлар "қаймоқранглилар"дан кўплаб совринларни ўғирлаганини таъкидлаганди.
Туҳмат бўйича даъво юзасидан суд мажлиси 25 ноябрь куни бўлиб ўтади. "Барселона" Пересдан ўз сўзларидан қайтишини ва раддия билан чиқиш қилишини талаб қилмоқда. Агар бу содир бўлмаса, Каталония клуби суд жараёнини давом эттириш ниятида.
"Барселона" 21 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. "Реал" (15 очко) эса 4-поғонада бормоқда.



