Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"

Sherzod Nurmatov
5 дек 2025, 14:32
Жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси ҳисобланади.

Футбол мусобақаларининг гултожи бўлган мундиалда иштирок этиш барча терма жамоаларнинг мақсади ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси бу йил тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бугун эса қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Ушбу тадбир олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Даврон Файзиев фикрларини билдирди.

"Қуръа ташлаш маросимини барча қатори мен ҳам кутяпман. Истардимки, терма жамоамизга Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал рақиб бўлишини истардим. Негаки, кучли жамоалар билан рақобат қилишдан қўрқмаслигимизни кўрсата олдик. Бекордан бекорга Жаҳон чемпионатига чиқиб қолганимиз йўқ. Қуръада яхши рақиблар рўбарў келишини тилаб қоламан", – деди Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia