Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"
18 мар 15:20
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" вингери Жалолиддин Машарипов таниқли журналист Даврон Файзиев билан суҳбатда ҳозирги жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Тикланиш жараёни ажойиб тарзда давом этмоқда. Югуришни бошлаб юбордим. Худога шукрки, ўзимни яхши ҳис этяпман. Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман. Мухлислар орзусини амалга ошириб, терма жамоа учун юракдан ўйнаш мақсадидаман. Менинг орзум ҳам доим мундиалда ўйнаш бўлган.
Instagram'да "Пахтакор" ҳақидаги сторис? Майдонда жамоага лидер етишмаяпти. Эрондаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, балки "Пахтакор"га қайтиб, "шерлар"га ёрдам беришим керакдир, деган маънода қўйгандим", – деди Машарипов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар