Давлат сиёсати футболга аралашаётгани учун Тунис термаси мундиалдан четлатилиши мумкин

Mirjalol Normatov
30 окт 2022
Тунис терма жамоаси Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин.

Бунга давлат сиёсатининг футбол ишларига аралашуви сабаб қилиб кўрсатилмоқда. "BBC" хабарига кўра, олдинроқ Тунис ёшлар ва спорт вазири Камель Дегиш Тунис футбол федерациясини тарқатиб юборишга ишора қилганди. ФИФА эса бу ҳолатга эътибор қаратган.

Тунис терма жамоаси ЖЧ-2022да Дания, Австралия ва Франция термалари билан ўйнайди. Мундиал 20 ноябрда старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal