

Бу ҳақда Мексика пойтахти туризм вазири Алехандра Фраусто хабар берди.
Фраустонинг сўзларига кўра, Туризм вазирлиги ўқув дастурини тарғиб қилмоқда. Тайёргарликдан ўтганлар орасида хизмат кўрсатиш соҳаси, меҳмонхона ва ресторан ходимлари, транспорт, гидлар, жамоат хизмати мутахассислари ва кўнгиллилар бор.
Бундан ташқари, шаҳарнинг стратегик ҳудудларида инфратузилма мустаҳкамланди, бу эса асосий сайёҳлик жойларига транспорт воситаларининг киришини яхшилади.
Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига ташриф буюрадиган мухлислар ва сайёҳлар 63 000 та меҳмонхона хоналари, қарийб 60 000 та ресторан ва кафелар ҳамда кенг жамоат транспорти тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, пойтаътда фестиваллар, кўргазмалар ва бошқа маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Турнирнинг биринчи ўйини бугун, 11 июнь куни Мехико шаҳридаги "Ацтека" стадионида бўлиб ўтади. Унда Мексика Жанубий Африка билан тўқнаш келади. Учрашув бошланиш вақти — 23:59



