

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" тизимида ҳаракат қилаётган 16 ёшли футболчи билан оғзаки келишувга эришган.
Айни пайтда "қаймоқранглилар" ушбу трансферни якунлаш устида ишламоқда. Вазиятни шунингдек, "Барселона", "Бавария" ва "ПСЖ" клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Кутилишича, Габриэл "Юнайтед"ни шу келаётган январь ойидаёқ тарк этади ва 2027 йилда Европа Иттифоқи фуқароси сифатида янги жамоасига қўшилади.



