ЦСКА ўзбекистонлик мураббийлар қўл остида мавсумни ғалаба билан бошлади

Iskandarov Abdulaziz
25 июл 2026, 10:26
Кечадан эътиборан Россия Премьер-Лигасида янги мавсумга старт берилди.

Москванинг ЦСКА жамоаси илк турда "Балтика"ни қабул қилди. Ўзбекистонлик мураббийлар Дмитрий Игдисамов ва Денис Коростиченко устозлик қилаётган "армиячилар" рақибини 2:1 ҳисобида таслим қилди. Голларга Эдуардо Андерсон ва Кирилл Глебов муаллифлик қилди.

ЦСКА навбатдаги учрашувини 1 август куни "Крилья Советов"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф