"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба

10 ноя 2026, 07:24
"Манчестер Юнайтед" ноябрь ойида бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқариш ниятида, деб хабар беради журналист Дэвид Орнштейн Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Манба маълумотларига кўра, клубда якуний қарор ҳали қабул қилинмагани таъкидланмоқда. Бироқ раҳбарият аллақачон эҳтимолий ворисларни излаш бўйича иш олиб бормоқда, бир нечта манбалар эса "Ливерпуль" билан учрашувга қадар бош мураббий ўзгаришини кутмоқда.

АПЛ 11-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Англия Премьер-лигасида ўтказилган 10 та ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед" саккиз очко жамғариб, турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди ва қувилиш зонасида қолмоқда. Жамоа битта ғалабани қўлга киритди, беш бор дуранг ўйнади ва тўрт маротаба имкониятни бой берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/David_Ornstein

Сўнгги янгиликлар

Барча ›