"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
22 ноя 2024
Рис Жеймс "Челси"нинг навбатдаги учрашувида қатнашмайди.

Жамоа бош мураббийи Энцо Мареска футболчи икки кун олдин оёғининг орқа сон мушакларидан жароҳат олганини тасдиқлади. Шу сабабли уни яқин вақтлар ичида хавф остига қўйилмаслиги ва 23 ноябрь куни "Лестер"га қарши ўйнамаслигини айтган.

"У қанча муддатга сафдан чиққанини билмайман. Албатта, унинг соғлом бўлишини ва тезроқ сафга қайтишини истаймиз. Лекин у ушбу ҳафта ўйнамаслиги аниқ. Балки, Конференциялар лигасидаги ўйин ҳақида гапиришга ҳали эртадир. Лекин барчаси тезроқ амалга ошишига умид қиляпмиз", - деди Мареска.

Жеймс ушбу мавсумда жароҳат сабабли 10та ўйинда иштирок этмади. У 9 августдан 14 октябрь кунигача майдонда кўриниш бермади. Бундай ҳолатлар ўтган мавсумлар давомида ҳам кузатилганди.

24 ёшли футболчи ушбу мавсумда фақатгина 4 ўйинда майдонга тушди, бироқ сермаҳсуллик қайд эта олмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC