"Рома" "Торино"ни мағлуб этиб, А Серия турнир жадвалида пешқадамга айланди

Aslanov Jasurbek
14 сен 2026, 23:40
Италия А Серия 2026/2027 йилги мавсуми 4-туридан ўрин олган "Торино" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Туриндаги "Олимпико Гранде Торино" стадионида кечган ўйинда Джан Пьеро Гасперини шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни бош ҳакам Фабио Мареска бошқариб борди.

40-дақиқада "Рома" ҳужумчиси Дониэлл Мален ҳисобни очди. 90+3-дақиқада эса римликларнинг ярим ҳимоячиси Никколо Пизилли жамоасининг устунлигини мустаҳкамлаб қўйди.

“Торино” - “Рома” 0:2
Голлар:
Мален 40, Пизилли 90+3.

Ушбу ўйиндан сўнг "Рома" тўртта турда 12 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Торино" ҳисобида эса 3 очко бор ва жамоа 14-қаторни эгаллаб турибди.

Кейинги турда Турин клуби 19 сентябрь куни сафарда "Болонья" билан ўйнаса, римликлар худди шу куни ўз майдонида Миланнинг "Интер" клубини қабул қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia