UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  17 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Янгиликлар

Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Овоз беришда Championat.Asia ходимлари ва Transfermarkt’нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев иштирок этди.

Шунингдек, ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, ўтказилган ўйинлар сони бўйича терма жамоа рекордчиси (128 ўйин) ва Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси (2008 ва 2011) Сервер Жепаров ҳам эксперт сифатида қатнашди. Ҳисобга фақат Суперлига ўйинлари, аниқроғи, октябрь ва ноябрь ойи бошидаги терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан кейин ўтказилган учта тур (25, 26 ва 27-турлар) киритилган.

Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи Виталий Левченко бўлди. Унинг қўл остида "Нефтчи" учта ўйинда учта ғалабага эришди. Шу тариқа, Фарғона клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Насаф"ни ортда қолдириб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Қатнашчиларнинг 52 фоизи Левченкога овоз берган.

Бироз фарқ билан Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси Беҳруз Каримов бўлди. "Сурхон"нинг 18 ёшли ҳимоячиси учта ўйинда учта гол урди. Қизиғи, бу голлар Каримовнинг катталар сафидаги илк голлари бўлди. Каримов 32 фоиз овоз тўплаб, "Бунёдкор" вингери Имеда Ашортияни (26 фоиз) атиги бир овозга ортда қолдирди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
08 ноя 14:58:21
From Earth
Энг яхши мураббийликка Камолиддин Тожиев муносиб эмасмиди?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика