CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)
05 сен 20:30
Янгиликлар


CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)
Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 1:0
Гол: 1:0 – 20, Акмал Мозговой (Ҳусниддин Алиқулов)
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 20.Ҳожимат Эркинов, 22.Аббос Файзуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 30.Алибек Давронов
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 35.Владимир Назаров, 7.Отабек Шукуров, 8.Жамшид Искандеров, 10.Азиз Ғаниев, 11.Остон Ўрунов, 15.Умар Эшмуродов, 19.Азиз Турғунбоев, 21.Игорь Сергеев, 24.Иброҳимхалил Йўлдошев, 27.Дилшод Комилов, 31.Руслан Жиянов
Қирғиз Республикаси: 1.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Қўзибоев, 5.Арлен Бексулов, 7.Жоэль Кожо, 10.Гулжигит Алиқулов, 12.Одил Абдураҳмонов, 14.Александр Мишенко, 19.Эрмек Кенжабоев, 21.Каи Мерк, 23.Эрбол Атабаев
Захира: 4.Азим Азаров, 6.Магамед Узденов, 9.Эрнист Ботирхонов, 11.Атаи Жумашев, 13.Артём Прадкин, 16.Руслан Амиров, 17.Уланбек Сулаймонов, 20.Эсенбек Усун Улу, 22.Амир Жапаров, 24.Нурланбек Сариқбаев, 25.Ислам Юнусов, 26.Адил Қодиржонов
Огоҳлантиришлар: Каи Мерк (19), Арлен Бексулов (32)
Четлатиш: Валерий Кичин (45)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида икки, Қирғиз Республикасида бир ўзгариш
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
45. Қирғиз Республикаси ҳимоячиси Валерий Кичинга сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка кўрсатилди.
44. Шомуродовнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
42. Кожо шеригини олдинга бошлади, Юсупов олдинга чиқиб, тўпни тепиб юборди.
38. Гулжигит Алиқулов рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади. Юсупов тўпни қайтарди.
37. Меҳмонлар ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкиллаштирди, сўнгги паллада Алижонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
32. Арлен Бексулов қўполлик учун огоҳлантирилди.
29. Гулжигит Алиқулов ва Ҳожиакбар Алижонов тўп учун курашда тўқнашиб кетди.
26. Алижонов офсайдда қолиб кетди.
ВАР монитори билан суҳбатлашган ҳакам гол урилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаганини маълум қилди! 1:0!
20. ГОЛ! Алиқуловнинг супер узатмасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда қолган Акмал Мозговой ҳисобни очди, аммо ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилди.
19. Мерк Давроновга нисбатан хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди.
15. Файзуллаевнинг бурчак узатмасини Қўзибоев бартараф этди.
12. Файзуллаевнинг жаримадан узатмасини Кичин боши билан қайтарди.
7. Файзуллаевнинг бурчак узатмаси бартараф этилди.
6. Эркиновнинг узатмасидан сўнг тўп рақиб жарима майдонида Бексуловнинг қўлига теккан бўлиши мумкин.
5. Эрбол Атабаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегиб қайтди.
4. Ҳамробеков жарима майдони яқинида фол ишлатди. Жарима зарбаси.
1. Ўйин бошланди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
11/11 га зўр ўйнаб ютиши тарафдори эдим.
Энди ютса хам, ажабланарли бўлмайди.
Олға Ўзбекистон.
Jaxon Chempionatida)