UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  1 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7

"Бухоро"га нисбатан санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади" Янгиликлар

"Бухоро"га нисбатан санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади"

Футболчилар олдидаги қарздорлик ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳар мавсум жамоаларимизда учраб туради.

Ҳозир эса гап "Бухоро" клуби ҳақида кетмоқда. Эсингизда бўлса, мавсум бошланишидан олдин сайтимизда "Бухоро" 2020 йилги мавсумда ўз сафида ўйнаган футболчилар олдида қарздорликни ҳамон ёпмагани ҳақида хабар чиққан эди. Унда клубга жиддий чора кўрилиши ёки мавсумни минус очколар билан бошлаши айтилган. Лекин мутасаддилар клубга бу борада имконият ва вақт тақдим қилишди. Аммо ҳолат ўша-ўшалигича қолмоқда. 

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар

Биз мазкур жараён юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга мурожаат қилиб, фикрлари билан қизиқдик.

- Клубларнинг футболчилар олдидаги қарздорликлари билан боғлиқ муаммолар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. "Бухоро"даги вазият ҳам янгилик эмас. Ҳамма гап муаммонинг ечимида ва агарда қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда клубга қандай чора кўрилишида. Мавсум бошида жамоа Про лигани минус очколар билан бошлаши айтилганди. Дастлаб, шунга аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Тўғри таъкидладингиз. "Бухоро"нинг ўтган йилги футболчилардан катта миқдорда қарзи мавжуд.  Аввало, клуб 1 мартга қадар тўлаб беришини ваъда берганди. Ундан сўнг имконият бўлмагани туфайли 1 майга қадар барча футболчилар олдидаги қарзлар бартараф қилинишига ваъда берилди. Футболчиларнинг ўтиш ва мақоми  бўйича қўмита йиғилиш ўтказиб, 1 майгача муддат берди. Бироқ "Бухоро" шу кунгача олдидаги тўловларни бажармай келди ва қўмитанинг қарорини амалга оширмади. Тартиб-интизом қўмитаси бу борада тез кунда йиғилиш ўтказиб, жамоадан очко олиши керак. Шунингдек, мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққанмиз. Ассоциация бош котиби Аваз Мақсумовдан жавоб хати ҳам олганмиз, дея оламан. Айни пайтда тартиб-интизом қўмитасининг қарорини кутяпмиз. 

- Ҳозирда клуб раҳбариятида ўзгаришлар юз бермоқда. Балки вазият ижобий томонга ўзгарар?

- Клуб нафақат ўзининг номини, балки Ўзбекистон футбол ассоциациясини ҳам ноқулай аҳволга солмоқда. Агарда эртага клубга санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади. Биз буни истамаймиз. Лекин ҳар бир қарорга, регламент талабларига жавоб бериш керак. Мураббий ёки директорни алмаштириш клубнинг ички иши. Асосийси, қарздорликлар бартараф этилиши керак. 

- Қарздорликлар бор клубларимиз яна борми? Масалан, "Андижон"да ҳам ўтган йилги футболчилардан қарздорлиги ҳақида эшитдик...

- Улар ҳам 1 майга қадар тўлаб беришлари керак бўлган қарзни қисман ёпишган. Бу бўйича ҳам ПФЛга мурожаат қилганмиз. 

- "Шўртан" Криушенко ва Варивончик олдидаги қарзларни тўлаб берди. Жамоа янги футболчиларни қачондан бошлаб рўйхатдан ўтказа олади?

- "Шўртан" узоқ кутилган муаммога барҳам берди. Шунга қарамай, биринчи трансфер ойнасида футболчиларни рўйхатдан ўтказа олишмади. Энди ёзги трансферлар ойнаси очилишини кутишади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика