Ғанишер Қодиров: "Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган"

Sherzod Nurmatov
5 июн 2026, 12:55
Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Пролига 9-турида "Металлург"ни минимал ҳисобда таслим этди (1:0).

Ўйиндан сўнг гол муаллифига айланган мезбонлар футболчиси Ғанишер Қодиров фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз…

- Ўйин қийин ўтишини билардик. Худди шундай ҳам бўлди. Кўплаб вазиятлар юзага келганига қарамай, улардан унумли фойдалана олмадик. Мураббийлар кўрсатмаларига амал қилиб, ғалабага эришдик.

- Сизни иккинчи даврада бошқа клубда кўрамизми?

- Ҳозирча таклифлар бўлмади. “Шўртан” билан 2 йиллик шартномам бор, шу ерда қолсам керак.

- "Шўртан"га раҳбарият томонидан қўйилган вазифалар ҳақида…

- Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Насиб бўлса, буни уддалаймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф