

Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар берди.
Манбага кўра, "болғалар" 21 ёшли португалиялик футболчи Чемпионшипга тушиб кетганидан кейин унинг таклифларини кўриб чиқади. Улар унинг спорт ҳуқуқларини сотишдан камида 93 миллион евро даромад олишни режалаштирмоқда.
Фернандеш "Вест Хэм"да 2025 йилнинг августидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/26 йилги мавсум ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 42 ўйинда 5 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



