

Журналистнинг хабар беришича, "қироллик клуби" ушбу трансферни ёз учун устувор вазифа сифатида белгилаган. "Қаймоқранглилар" италиялик футболчининг трансфери бўйича инглиз топ клубига расмий сўров жўнатди. Калафьорининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Риккардо ўтган мавсум "канонирлар" сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди ва 3 та голга ассистентлик қилди.



