"Барселона" ёзги тўртинчи трансферини амалга оширди

1 авг 2026, 13:35
"Барселона" расман "Брюгге" вингери Жесси Бисиву билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Каталония клуби 18 ёшли иқтидорли футболчи учун 8,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувга кўра, "Брюгге" келажакдаги трансфердан 20 фоиз улуш олади.

Бисиву "Барселона" билан 2031 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади. У ўтган мавсумда "Брюгге" академиясидан асосий жамоагача кўтарилиб, ўзининг тезкорлиги, дриблинги ва қанотдаги фаол ҳаракатлари билан Европа скаутлари эътиборини тортган эди.

Эслатиб ўтамиз, бу "Барселона"нинг жорий ёзги трансферлар ойнасидаги тўртинчи хариди бўлди. Бунга қадар каталонияликлар Энтони Гордон, Карим Адейеми ва Ҳамза Абделкаримни ўз сафига қўшиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcbarcelona.com