Дуглас Луиснинг асосий мақсади – "Манчестер Юнайтед"га ўтиш

1 авг 2026, 14:28
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис фаолиятини Англияда давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбага кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчига ватани Бразилиядан ҳам бир нечта таклифлар бор. Бироқ унинг асосий мақсади – айнан "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилиш.

Қайд этилишича, "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги яхши муносабатлар эҳтимолий трансферга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис Италия нашри томонлар Жошуа Зиркзее иштирокидаги алмашинув вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкинлигини ёзмоқда. Айни пайтда бундай келишув бўйича расмий музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумот йўқ.

Дуглас Луис ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ярим ҳимоячининг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttosport