

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб, кетма-кет учинчи бор мундиалсиз қолишди.
"Италия футболи тубдан қайта қурилишга муҳтож ва бу жараён FIGC (Италия футбол федерацияси) раҳбариятидаги кадрлар алмашинувидан бошланиши керак. Футбол — бу шунчаки спорт эмас, айниқса Италияда у маданиятимизнинг бир қисми ва халқаро обрўйимиз белгисидир. Бутун бир авлод болалар ва ёшлар ҳали бирор марта Жаҳон чемпионатида ўз терма жамоаси ўйинини кўрмай улғаяётганини ўйлаш жуда маҳзун", — деди Абоди.
Вазир кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун мураббий ва футболчиларга миннатдорчилик билдирган бўлса-да, асосий муаммо тизимда эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, иқтисодий ва ҳарбий инқирозлар даврида футбол одамлар учун муҳим ижтимоий ритуал ва қувонч манбаи бўлиши керак эди, аммо кетма-кет мағлубиятлар бу имкониятни йўққа чиқармоқда.
Шу тариқа, Италия футбол федерацияси раҳбариятига бўлаётган босим давлат даражасига чиқди. Эндиликда федерация президенти Габриэле Гравинанинг тақдири қандай бўлиши катта сўроқ остида қолмоқда.



