Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин

17 авг 2026, 11:45
Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турган "Лестер Сити" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жейми Варди билан таркибини кучайтирмоқчи.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо "X" ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Бразилия клуби вакиллари эҳтимолий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун Варди билан аллақачон боғланишган. 39 ёшли футболчида фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантлар бор, у ҳали бир қарорга келмаган.

"Лестер Сити" таркибида Варди АПЛ, Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, икки бор Чемпионшип ғолибига айланган. У ушбу жамоа шарафини 2012 йилдан 2025 йилгача ҳимоя қилган. Бундан ташқари, футболчининг фаолият рўйхатида "Галифакс Таун", "Флитвуд Таун", "Кремонезе" ва бошқа клублар бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›