

Суперлига жамоалари эса ўз мақсадлари йўлида охирги умидни ишга солишлари тайин. Чўкаётган инсон чўпга ҳам тирмашади деганларидек улар учун ҳам бугунги ҳар очколар муҳим ҳисобланади. Бир неча соатдан сўнг старт оладиган 26-тур учрашувлари олдидан эса собиқ футболчи Зоҳир Пиримов жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
— "Навбаҳор" ҳозирда яхши спорт формасида бўлиб турибди. Боз устига жамоа ўз майдонида ўйнайди. Шу сабабли "лочинлар" кичик ҳисобдаги ғалабани ўзиники қилса керак.
— Бу ўйинда ОКМК бор имкониятини ишга солишига шубҳам йўқ, чунки улар иккинчи ўрин учун курашмоқда. Олмалиқликларнинг ғалабасини кутяпман.
— Муросасиз ўйин кечишини тахмин қиляпман. "Локомотив" Суперлигада қолиш учун курашмоқда. Ҳар бир очко жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади."Нефтчи" мавсумни бунданда яхшироқ ўринда тугатиш имкониятига эга. Учрашув дуранг билан якунланиши мумкин.
— Тошкент дербиси тенг курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб бироз бўлсада ўрнини яхшилаб олиши мумкин. Битта гол ҳамма нарсани ҳал қилади.
— "Олимпик" ҳам Суперлигада қолиш учун курашдан чиққани йўқ. Уларда мотивация кучлироқ. "Сурхон"да эса аксинча. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар ўз ўрнида қолади. Тошкент клубининг ғалабасини кутяпман.
— Ушбу тўқнашув "Сўғдиёна" учун катта аҳамият касб этади. Мазкур беллашувда қўлга киритилган 3 очко бронза медалларини нақд қилади. "Динамо"да фақат 1 поғона кўтарилиш имконияти мавжуд, холос.
— "Насаф" мавсумни ғалаба билан якунлашга ҳаракат қилади. "Металлург" Суперлигада қолиш учун бор кучи билан ўйнаши аниқ. Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин.



