Бразилия Норвегияни бирор марта мағлуб этмаган

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 01:04
Бразилия ЖЧ плей-оффида ўзи ҳеч қачон мағлуб эта олмаган Норвегия билан ўйнайди.

Норвегия терма жамоаси 1/16 финалда Кот-д'Ивуарни мағлуб этиб (2:1), ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди.

Кейинги босқичда Столе Сольбаккен шогирдлари Бразилия билан учрашади.

Жамоалар шу вақтгача ўзаро 4 марта ўйнаган – иккита ўйинда Норвегия ғолиб чиққан, қолган иккита ўйин дуранг билан якунланган. Бразилия ҳали норвегияликларни мағлуб эта олмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 11v11