

Шу ёзда аввалроқ "Арсенал"нинг "Ньюкасл"дан Сандро Тоналига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. Премьер-лиганинг бошқа грандлари сингари, "канонирлар" ҳам ўз таркибларига юқори савиядаги ярим ҳимоячи излашмоқда.
"Daily Mail" хабарига кўра, "Арсенал" аллақачон Гимараэснинг атрофидагилар билан алоқага чиққан. Унинг вакиллари ҳозирда ўз мижозларига бўлган қизиқишни ўрганиш учун Англияда бўлиб туришибди.
Эндиликда "Арсенал" ҳозирда Бразилия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Гимараэсни сотиб олиш бўйича расмий таклиф киритиш-киритмаслик масаласини ҳал қилмоқда.
Ҳозирги вақтгача Гимараэс "Ньюкасл"ни тарк этиш истагини билдирмаган, бироқ Бруно ҳозир 28 ёшда ва унинг шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, шу сабабли яқин орада футболчининг трансфер қиймати кескин пасайишни бошлаши мумкин.



