LIVE. ЖЧ. Кот-д'Ивуар — Норвегия 0:1 (матнли трансляция)

30 июн 2026, 21:55
Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, 1/16 финал

Кот-д'Ивуар — Норвегия 0:1

Голлар: 39 - Антонио Нуса

Кот-д'Ивуар: 1. Яхья Фофана, 17. Гела Дуэ, 7. Одилон Коссуну, 3. Гислейн Конан, 20. Эммануэль Агбаду, 8. Франк Кессье, 18. Ибраим Сангаре, 26. Крист Инао Улаи, 11. Ян Диоманд, 19. Николя Пепе, 9. Анж-Йоан Бонни.

Захира: 16. Муҳаммад Коне, 23. Альбан-Марк Лафон, 2. Усман Дьоманде, 5. Уилфрид Синго, 13. Кристофер Опери, 21. Эван Н'Дика, 4. Жан Сери, 6. Секо Фофана, 25. Парфе Гиагон, 10. Симон Адингра, 12. Элье Ваи, 14. Умар Диаките, 15. Амад Диалло, 22. Эванн Гессан, 24. Базумана Туре.

Норвегия: 1. Эрьян Нюланд, 3. Кристоффер Аер, 17. Торбьёрн Хеггем, 5. Давид Мёллер Вольфе, 16. Маркус Педерсен, 8. Сандер Берге, 6. Патрик Берг, 10. Мартин Эдегор, 7. Александр Сёрлот, 20. Антонио Нуса, 9. Эрлинг Ҳоланд.

Захира: 12. Сандер Тангвик, 13. Эгиль Сельвик, 4. Лео Эстигор, 15. Фредрик Бьёркан, 24. Сондре Лангос, 25. Хенрик Фальхенер, 26. Юлиан Рюэрсон, 2. Мортен Торсбю, 14. Фредрик Эурснес, 18. Кристиан Торстведт, 19. Тело Осгор, 21. Андреас Шельдеруп, 22. Оскар Бобб, 23. Йенс Петтер Хёуге, 11. Йёрген Странн Ларсен.

Огоҳлантиришлар: 45+1 - Антонио Нуса

55. Пепенинг кучли зарбасини Нюланд қайтарди!

54. Эдегор яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ у тўпни шеригига узатишда кеч қолди.

50. Яхши бошланди бўлим, жамоалар гол уришга интилмоқда.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+4. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Акбадунинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. Сёрлотнинг бош билан берган узатмасидан сўнг Ҳоланд тўпни дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи қайтариб юборди…

40. Шунча пайт Кот-д'Ивуар устунлик қилиб, голни Норвегияга уриб кетмоқда. Энди ўйин янада қизиши аниқ!

gettyimages-2284049744-2048x2048.jpg

⚽️ 39. ГОЛ! Нуса ҳисобни очди! Антонионинг ажойиб зарбаси дарвозанинг “тўққизлиги”га бориб тушди! Даҳшат гол!

37. Сёрлотнинг ҳаволатиб берган узатмасини Ҳоланд бош билан дарвозага йўллади, аммо кучсиз чиқди.

34. Ивуарликлар босимни кучайтиришмоқда. “Викинглар” эса рақиб ҳимоясини ёриш йўлларини тополмаяпти.

28. Диоманднинг узатмасидан сўнг Пепе дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп дарвозага бормади.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

21. Аернинг чап бурчакдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.

19. Сёрлотнинг зарбаси “блокланди”. Ҳозирча Ивуар ҳимояси яхши ўйнамоқда.

16. Кот-д'Ивуар фаол ўтказмоқда ўйинни, ҳужумлар тобора кўпаймоқда.

8. Икки терма жамоа ҳам навбати билан ҳужумларни уюштирди, ҳозирча улар хавфли тус олмаяпти.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасидаги Кот-д'Ивуар — Норвегия баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›