

Ушбу ўйин "кўк-анорранглилар"нинг уй стадиони — "Камп Ноу"да ўтказилади.
Иккинчи ўзаро учрашув эса Ла Лиганинг 35-тури доирасида 9 май куни бўлиб ўтади. Жамоалар "қаймоқранглилар"нинг уй стадиони — "Сантьяго Бернабеу"да куч синашишади.
Эслатиб ўтамиз, Испания Примерасининг ўтган мавсуми биринчи даврасида Мадрид клуби Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоани 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Иккинчи даврада эса Каталония клуби Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган. "Барселона" Испания чемпиони бўлган, "қаймоқранглилар" эса иккинчи ўринни эгаллаган эди.



