

Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мальдини FIGCдаги эҳтимолий иш юзасидан ҳали якуний қарорга келмаган. Бундан ташқари, Италия футболи раҳбарияти терма жамоага бош мураббий излаш билан ҳам банд. Асосий номзодлар сифатида Роберто Манчини ва Антонио Конте кўрилмоқда. Манчини миллий жамоа билан йилига 2-2,5 миллион евро маош эвазига ишлашга тайёр, бироқ FIGC Конте номзодига мойилроқ, лекин бу ҳолатда гап йилига 4 миллион еврога яқин маош ҳақида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси аввалроқ ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган плей-офф финалида Босния ва Герцеговина терма жамоасига имкониятни бой берган эди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4). Терма жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилганди.



