

"Дастлаб биз майдон марказида тўрт киши бўлиб устунликка эришишга ҳаракат қилдик, чизиқлар орасидан бўшлиқ изладик ва ҳужумчиларга узатмалар бердик. Бу иш бермади, чунки рақиб ўз майдони ярим палласида жуда зич ҳимояланди. Танаффусда узатмалар сонини ошириш учун ўзгартиришлар киритдик. Биз бурчак тўпларидан узатиладиган узатмалар устида ишлашимиз ва тузилмани яхшилашимиз керак.
Мартинеллининг голидан олдин мен хотиржамликни сақлаб қолдим. Жамоа яхши ҳаракат қилаётганди. Ўтказиб юборилган голдан кейин бизда қийинчиликлар юзага келди, чунки рақиб кучли эди. Бу жуда уюшқоқ, хавфли ва юқори даражадаги жамоа. Жисмоний жиҳатдан футболчилари бақувват. Улар яхши ўйнашди. Биз Марокашга қарши биринчи бўлимдагидек довдираб қолганимиз йўқ", — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Globo.



