

"Ўйлайманки, ўтган ҳафта биз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, ўзимизга қараганда анча кўпроқ нарсани олдик. Бугун эса ўзимизга қараганда анча камроқ олдик. Менинг фикримча, бу кечқурун биз ғалаба қозонишимиз керак эди", — деди Слот.
Биринчи ўйинда ПСЖ "Ливерпуль"ни 2:0 ҳисобида енгган эди. Шу тариқа икки ўйин якуни бўйича француз гранди мерсисайдликларни 4:0 ҳисобида енгиб, Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди ва у ерда "Реал Мадрид" — "Бавария" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.



